Испания-Франция ўйинига ҳакам тайинланди

Спорт

image

Европа чемпионати ярим финалидан ўрин олган Испания ва Франция терма жамоалари ўртасидаги учрашувни словениялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бу ҳақда UEFA матбуот хизмати хабар берди.

Баҳсга Славко Винчич бошчилигидаги ҳакамлар тайинланди. Унга ҳамюртлари Томаж Кланчник ва Андраж Ковачи ёрдам беради, видеоассистент рефери сифатида эса Нейц Кайтазович фаолият олиб боради.

Видеоассистентга италияликлар Паоло Валери ва Массимилиано Иррати ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам эса словениялик Иван Кружляк бўлди.

Испания ва Франция ўртасидаги ўйин Тошкент вақти билан 10 июлга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Иккинчи ярим финалда эса Нидерландия ва Англия баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Испания Славко Винчич

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг