Испания Бош вазири парламентни тарқатиб юборишга қарор қилди

Олам

image

Испания Бош вазири Педро Санчес бугун, 29 май куни парламентни тарқатиб юбориш ва сайловларни 23 июлга тайинлашга қарор қилганини маълум қилди. Бу ҳақда “Elpais” нашри хабар берди

“Мен давлат раҳбари (Қирол Филипп VI)га бугун Вазирлар Кенгаши йиғилишини тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилганим ҳақида хабар қилдим”, дейди Бош вазир.

Педро Санчеснинг айтишича, сайлов шу йилнинг 23 июлида, якшанба куни бўлиб ўтади. У ўз қарорини 28 май куни бўлиб ўтган минтақавий ва муниципал сайловлар натижалари билан изоҳлаган. Унга кўра, Санчес бошчилигидаги Испания социалистик ишчилар партиясининг рақиби консерватив Халқ партияси автоном жамоаларнинг аксариятида ғалаба қозонган.

“Испанлар мамлакатнинг сиёсий йўналишини аниқлаш учун кечиктирмасдан ўз фикрларини билдиргани яхши”, дейди у.

Маълумот учун, Испания Қироллигида умумий сайловлар 2023 йил охирига белгиланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Испания Қирол Филипп VI Педро Санчес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг