Ислом цивилизацияси марказининг томига ўт кетди 

3-саҳифа

Тошкентда яна “қирғин”. Дарахтлар қани? north_east

Тошкентда яна “қирғин”. Дарахтлар қани?

Қурилиш давомида дарахтлар кесилгани норозиликка сабаб бўлган Ислом цивилизацияси марказида ёнғин содир бўлди. QALAMPIR.UZ ҳолатни бориб ўрганди.

Маълум бўлишича, Олмазор тумани Зарқайнар кўчасида жойлашган Ислом цивилизацияси маркази биносининг том қисмида изоляция қопламаларини ётқизиш ишлари олиб борилишида технологик жараённинг бузилиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов воқеа жойига борган.

Аланга соат 11:32 да ўраб олиниб, соат 11:34 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида 19 квадрат метр бинони том қисмидаги майдонда изоляция маҳсулоти ёниб, зарарланган. Ёнғин туфайли фуқаролар жабр кўрмаган ва бинонинг ички қисми шикастланмаган. Бинода нодир экспонатлар сақланмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Ислом цивилизацияси маркази

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг