Ислом цивилизацияси маркази биносида содир бўлган ёнғин юзасидан баёнот берилди

Жамият

image

Кеча, 5 декабрь куни Tошкентнинг қоқ марказида қурилаётган Ислом цивилизацияси марказида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Mазкур ҳолат юзасидан Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизмати  расмий ахборот берди. 

Қайд этилишича, ҳодиса қурилаётган бино ертўласида жойлаштирилган иссиқлик ушловчи (пенопласт) материалларининг ёниши оқибатида содир бўлган.

“Tахминан 100 кв метр майдонда содир бўлган ёнғин, Ёнғин ўчириш бўлинмалари ходимлари томонидан соат 17:00 да тўлиқ бартараф этилди. Ёнғин оқибатида бинонинг конструктив ҳолатига зарар етмаган, талофат кўрганлар йўқ.

Ёнғинга сабаб бўлган қурилиш материали ўзидан жуда кўп тутун чиқариш хусусиятига эгалиги сабабли, ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган баъзи сурат ва лавҳалар аҳоли орасида ноўрин ваҳима келтириб чиқарган.

Mарказ биносининг қурилиш ва жиҳозлаш ишлари режага мувофиқ давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан берилган баёнотда ёнғин бинонинг 150 кв метр майдонида чиққани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ёнғин Ислом сивилизацияси маркази

Баҳолаганлар

166

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг