Ислом Каримов қароргоҳини туристик объектга айлантириш таклиф қилинди
Жамият
−
25 Май 2021
7792Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Оқсарой” қароргоҳини туристик объектга айлантириш таклиф қилинди. Бугун, 25 май куни Тошкент 5 ташаббус ҳаракати ёшлар фестивали доирасида 25 май, сешанба куни Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов билан ўтказилган учрашувда иштирокчилардан бири шундай таклиф билдирди.
"Бу таклифни ўрганиб чиқамиз. Биринчи президентимизни буюк сиёсий арбоб сифатида, мустақиллигимизни таъминлаб берган шахс сифатида барча ҳурмат қилади. Ўйлашимча, бу жуда тўғри таклиф”, деди Абдуҳакимов
Бош вазир ўринбосари у ерда қандайдир чекловлар бор эканидан хабари йўқлигини ва бу масалани, албатта, ўрганиб чиқишини қўшимча қилди.