Ислом ҳамкорлик ташкилоти БМТ судининг Фаластин бўйича қарорини олқишлади
Олам
−
20 Июль
4622Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Фаластин ва уларнинг расмийлари БМТ Халқаро судининг Исроилнинг Фаластин ҳудудини босиб олиши ноқонуний эканлиги ва зудлик билан тугатилиши кераклиги ҳақидаги суд хулосасини олқишлади. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.
“БМТ судининг хулосаси адолат ва халқаро қонунийликнинг ғалабаси, шунингдек, Фаластин халқининг қонуний ҳуқуқларининг тасдиғидир”, дейилади ИҲТ баёнотида.
Фаластин Ташқи ишлар вазирлиги бу қарорни "адолатнинг ғалабаси ва Исроил парламенти томонидан қабул қилинган сўнгги резолюция билан Исроилнинг ишғолини қўллаб-қувватловчи ва Фаластин давлатини яратишни рад этувчи Америка сиёсатини рад этиш" деб атади.
ФАТҲ ҳаракати эса БМТ суди қарорини мисли кўрилмаган деб ҳисоблайди.
"БМТ суди Фаластин халқининг даъво муддатига боғлиқ бўлмаган ҳуқуқларини, энг муҳими, пойтахти Қуддусда бўлган мустақил ва суверен давлат қуриш ҳуқуқини тасдиқлади, бу Исроил ва унинг иттифоқчиларига зарба", дея таъкидлайди ҳаракат.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро суд Исроилнинг тураржой сиёсатини халқаро қонунларга зид деб топганди.
Азизбек Эшмаматов
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15