Иситмалаб, имтиҳондан қолиб кетганлар учун тест синови ўтказиладиган кун белгиланди
Жамият
−
07 Сентябрь 2020
8692Тест синовларига кириш жараёнида тана ҳарорати юқорилиги сабаб имтиҳондан четлаштирилган абитуриентлар учун жорий йилнинг 17 сентябрь куни имконият берилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов маълум қилди.
Ражабовнинг сўзларига кўра, 13 сентябрда республика бўйлаб олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари тугатилади. Фарғона вилоятида эса имтиҳонлар 11 сентябрь кунининг биринчи ярмида тугатилади.
“Танловлар натижалари 24 сентябргача тўлиқ эълон қилиш режалаштирилган. Тест жараёнларига кириш пайтида тана ҳарорати юқори бўлган ва коронавирус билан касалланиб, соғайган абитуриентлар 17 сентябрь куни тест имтиҳонларидан ўтказилади”, деди Барно Ражабов.
Маълум бўлишича, 6 сентябрь куни тест синовларида 58 500 абитуриент қатнашиши керак бўлган, улардан 55 262 нафари қатнашган. 3 нафари тана ҳарорати юқори бўлгани учун имтиҳонга киритилмаган, 3 мингдан ортиғи имтиҳонга келмаган.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь