Ишсиз аҳолига вақтинча ер берган фермер хўжаликларига солиқ имтиёзи берилади – Қонун лойиҳаси

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қонун лойиҳасининг мақсад ва вазифалари:

  • Фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерларига тегишли ғалладан бўшаган ер участкаларини ер солиғидан озод қилиш кўринишида рағбатлантириш;
  • Электрон ҳисобварақ-фактураларга тузатиш киритишни фақат ҳисобот ойида амалга оширилишини йўлга қўйиш;
  • Тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ қарзини юзага келтириш билан боғлиқ фирибгарлик схемаларини қўллаш ва шубҳали фаолият юритишнинг олдини олиш.

Мазкур лойиҳанинг қабул қилиниши билан ғаллага ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерларини ер солиғидан озод қилинади ҳамда ушбу маблағлар уларнинг ихтиёрида қолади. 

Шу жумладан, ғалладан бўшаган ер участкаларини ишсиз аҳолига ижара асосида берилиши натижасида ишсизлик кўрсаткичлари пасаяди, электрон ҳисобварақ-фактураларга тузатиш киритишни фақат ҳисобот ойида амалга оширилишини йўлга қўйилади ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ қарзини юзага келтириш билан боғлиқ фирибгарлик схемаларини қўллаш ва шубҳали фаолият юритишнинг олди олинади.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ ер фермер

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг