Ишсиз аҳолига вақтинча ер берган фермер хўжаликларига солиқ имтиёзи берилади – Қонун лойиҳаси
Local
−
01 November 2021 5763 1 minute
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Қонун лойиҳасининг мақсад ва вазифалари:
- Фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерларига тегишли ғалладан бўшаган ер участкаларини ер солиғидан озод қилиш кўринишида рағбатлантириш;
- Электрон ҳисобварақ-фактураларга тузатиш киритишни фақат ҳисобот ойида амалга оширилишини йўлга қўйиш;
- Тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ қарзини юзага келтириш билан боғлиқ фирибгарлик схемаларини қўллаш ва шубҳали фаолият юритишнинг олдини олиш.
Мазкур лойиҳанинг қабул қилиниши билан ғаллага ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерларини ер солиғидан озод қилинади ҳамда ушбу маблағлар уларнинг ихтиёрида қолади.
Шу жумладан, ғалладан бўшаган ер участкаларини ишсиз аҳолига ижара асосида берилиши натижасида ишсизлик кўрсаткичлари пасаяди, электрон ҳисобварақ-фактураларга тузатиш киритишни фақат ҳисобот ойида амалга оширилишини йўлга қўйилади ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ қарзини юзага келтириш билан боғлиқ фирибгарлик схемаларини қўллаш ва шубҳали фаолият юритишнинг олди олинади.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September