“Ишонмагин дўстингга, сомон тиқар пўстингга”: Тошкент вилоятида йигит дўстини ўмарди
3-саҳифа
−
03 Февраль 2023
8618Тошкент вилояти Паркент туманида дўстининг банк картасини ўғирлаб, ичидаги 2 миллион сўмдан ортиқ пулларни талон-торож қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Киберхавфсизлик маркази маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Тошкент вилояти Паркент туманида яшовчи 1992 йилда туғилган фуқаро Э.З. Ички ишлар бошармасига ариза билан мурожаат қилиб, ўз номига расмийлаштирилган банк картасини турмуш ўртоғи йўқотиб қўйганини ва ўша куннинг ўзида номаълум шахс томонидан банк картаси ҳисобидан 2.307.000 сўм пуллар ечиб олинганини маълум қилиб, пулларининг қайтарилишида ёрдам ва номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
“Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, пулларни яширин равишда ўзлаштирган шахс, Тошкент вилояти, Паркент туманида яшовчи 1994 йилда туғилган фуқаро Б.Н. эканлиги аниқланган.
Б.Н. муқаддам жабрланувчи билан таниш эканлиги ва жабрланувчининг банк картаси кодини билиши, шу сабабли пластик картани яширин равишда талон-торож қилганлиги маълум бўлди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Б.Нga нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь