“Ишонмагин дўстингга...” 29 ёшли йигит тенгдошининг пулини қиморга тикиб юборди
3-саҳифа
−
17 Март 2023
7413Самарқанд вилоятида ҳамкасбининг қарийб 9 миллион сўм пулини онлайн қиморга тикиб юборган шахс аниқланди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, вилоятининг Пояриқ туманида яшовчи “Темирйўл” вокзалида мавсумий ишчи 29 ёшли Т.Н., пластик картасидаги 8 542 500 сўм пуллари ўғирланганлиги тўғрисида мурожаат қилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Т.Н.нинг тенгдоши ва ҳамкасби бўлган А.А. содир этганлиги аниқланган. У иш жойидаги кийиниш хонасида Т.Н.нинг телефонини яширинча олиб, телефондаги мобил илова ёрдамида пластикдаги пулларни онлайн қимор ўйинига ўтказганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан 29 ёшли А.А. Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноий жавобгарликка тортилган.
Қонунга мувофиқ, А.А. содир этган жиноий ҳаракатлари учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.