Қишлоқ хўжалиги вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Қишлоқ хўжалиги вазирига биринчи ўринбосар тайинланди.

Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Шуҳрат Жўрақулович Тешаев Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тешаев вазир ўринбосари сифатида пахтачилик, уруғчилик, қишлоқ хўжалигида механизациялаштириш, қишлоқ хўжалигида сув ресурслари истеъмолини таҳлил этиш масалалари билан шуғулланиши белгиланган.

Шуҳрат Тешаев 1969 йилда Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида туғилган, 1993 йилда Тошкент давлат аграр университетини битирган, мутахассислиги бўйича агроном

У 1996-2010 йилларда Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институтида турли лавозимларда ишлаган, 2010-2012 йилларда “Пахта” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори, 2012-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг агротехнология масалалари бўйича биринчи ўринбосари, 2014-2016 йилларда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, 2016 йилдан эса Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари - Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори бўлган. У 2018 йилнинг июлида Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Шуҳрат Тешаев

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг