Ишини 170 минг долларга баҳолаган фирибгар аниқланди

Жамият

image

Сурхондарёда “Б.Э.” хусусий корхонаси раҳбари Д.К. ўзининг шериклари билан фуқаролар Г.А. ва бошқаларнинг ишончига кириб, уларни алдаган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Маълум бўлишича улар, 2018 ва 2019 йилнинг январь-июль ойларида Сурхондарё вилоятининг тоғ ва тоғолди ялангликларида ўсувчи ноёб ҳисобланган каврак (ферула) ўсимлиги смоласини шартнома асосида йиғиш учун рухсат олиб бериши эвазига, фуқаролар Г.А. ва бошқаларнинг жами 170 000 АҚШ доллари ва 53 млн сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.К. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё фирибгар

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг