ИШИД Россияда теракт уюштирмоқчи бўлди

Олам

image

Россия бугун, 30 апрелга ўтар кечаси аксилтеррор операцияси Екатеринбургнинг чеккасида амалга оширилди. Махсус операция террорчилик фаолиятига алоқадор яширинган гуруҳ ҳақида маълумот пайдо бўлганидан сўнг бошланди. Жангарилар Екатеринбургнинг Чкаловский туманидаги хусусий уйда қуршаб олинди. Қўшни уйларнинг аҳолиси эвакуация қилинди. 

“Жангарилар таслим бўлиш таклифига рози бўлмай, ўт очишди. Улар Россия ФХХ махсус кучлари томонидан зарарсизлантирилди. Отишма содир бўлган жойда уй қурилиши учун ишлатиладиган портловчи мослама, қурол ва ўқ-дорилар топилди”, дейилади Миллий терроризмга қарши қўмита хабарида.

Тинч аҳоли орасида қурбонлар ва жароҳатланганлар бўлмаган.

Кейинчалик, олиб борилган суриштирув натижаларига кўра, Екатеринбургда йўқ қилинган уч жангари ИШИД террорчилик ташкилоти тарафдорлари эканлиги аниқланди.

“Қўмитанинг тезкор штаб-квартирасида мавжуд бўлган маълумотларга кўра, улар халқаро террорчилик ташкилоти ИШИД тарафдорлари эканлиги маълум бўлди. Жангарилар юқори даражадаги террорчилик жиноятларини амалга оширишга тайёргарлик кўришган”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ИШИД

Баҳолаганлар

296

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг