ИШИД – АҚШнинг лойиҳаси – Эрон Президенти

Олам

image

ИШИД террорчилик ташкилоти Вашингтоннинг яна бир лойиҳаси бўлиб, у АҚШ томонидан яратилган. Бу ҳақда Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий Теҳронда Сурия Ташқи ишлар вазири Файсал Микдод билан учрашувда сўз очган. 

Президент Раисий Микдод билан учрашувда Вашингтоннинг минтақадаги ҳаракатларини танқид қилган. 

“Минтақа аҳолиси АҚШ ва ИШИДнинг мавжудлиги сабабли жиддий хавфсизлик таҳдидларига дуч келмоқда. Мамлакатлар халқи жуда кўп азоб чекмоқда”, деган Президент. 

Микдод Эрон Президентини Дамашққа ташриф буюришга таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Эрон ўртасидаги зиддиятли муносабатлар 2020 йилнинг 3 январь куни Ироқ пойтахти Бағдоддаги халқаро аэропортда Эрон Ислом Республикасининг (ЭИР) Ислом инқилоби посбонлари корпуси (ИИПК) таркибига кирувчи “Ал-Қудс” махсус бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймоний АҚШ ҳаво зарбаси оқибатида ҳалок бўлганидан кейин янада кескинлашди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ИШИД Эрон

Баҳолаганлар

535

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг