ИШИД аъзоси қўлга олинди. У портлашга тайёргарлик кўраётган бўлган

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) Тверь вилоятидаги ёқилғи-энергетика мажмуасида теракт тайёрланишининг олдини олди. Бу ҳақда ФСБ Жамоатчилик билан алоқалар марказига асосланиб хабар берилди.  

"Федерал хавфсизлик хизмати Тверь вилоятидаги ёқилғи-энергетика мажмуаси объектларидан бирида ИШИД халқаро террористик ташкилоти аъзоси томонидан режалаштирилган террористик ҳаракатни тайёрлашнинг олдини олди", дейилган хабарда. 

Қайд этилишича, ҳибсга олиш пайтида ҳуқуқбузар қуролли қаршилик кўрсатган ва Россия ФСБнинг махсус бўлинмалари томонидан жавоб ўқи билан зарарсизлантирилган. Хавфсизлик ходимлари ва тинч аҳоли жабрланмаган. 

Разведка хизматининг маълумотларига кўра, теракт тайёрлаётган шахс Россия фуқароси бўлиб, Марказий Осиё минтақасидаги Республикалардан бирида туғилган. У террористик тузилмалар раҳбарларининг кўрсатмаларига биноан қўлбола портловчи мослама ясаш учун қурол ва таркибий қисмларга эга бўлган. 

У яшаш жойида портловчи моддаларни синтез қилиш лабораториясини жиҳозлаган. 

Ҳодиса содир бўлган жойда ундан қурол ва ўқ-дорилар, фойдаланишга тайёр қўлбола портловчи мослама ҳамда уни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бутловчи қисмлар олиб қўйилган. 

Террористик ҳаракатга тайёргарлик кўриш фактлари бўйича жиноий иш қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия теракт

Баҳолаганлар

383

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг