Ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган “уддабурон”лар ушланди
3-саҳифа
−
23 Январь
5617Қашқадарё ва Наманганда пул эвазига ишга жойлаштириб қўйишни таклиф қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда З.А. фуқаро М.Ш.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 1 500 АҚШ доллари эвазига туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйишини ваъда қилгани аниқланган. Ушбу шахс жами пуллар ҳисобидан 18,5 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.И. фуқаро Т.У.нинг ишончига кириб, унинг фарзандини "Ўзбекистон темирйўллари" АЖга қарашли Поп туман темирйўл корхонасига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.
"Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади департаментнинг хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарёда Миллий гвардияга ишга жойламоқчи бўлган фирибгарлар қўлга олинганди.
LiveБарчаси