Иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишга доир низом тасдиқланди
Жамият
−
07 Май 2019
9296"Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисида"ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низомга мувофиқ, реестрни юритишдан мақсад фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақини якка тартибда ҳисобга олиш бўйича маълумотларнинг ягона электрон ахборот базасини яратиш ҳисобланади.
Иш ҳақини ҳисобга олиш реестри фуқароларнинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар асосида Давлат солиқ қўмитасининг марказлашган ахборот базасида шакллантирилади.
Пенсияларини ўз вақтида тайинлаш ва тўлаш учун Пенсия жамғармаси марказлашган ахборот базасида жойлашган маълумотлардан фойдаланиш мақсадида солиқ органларига электрон сўров юборади.
Солиқ органлари сўров келиб тушган куннинг ўзида Пенсия жамғармасига маълумотларни бериши лозим.
Фуқаролар иш берувчидан иш ҳақининг ойма-ой бўлинган ҳолати ҳақидаги маълумотномани бепул олиш ҳуқуқига эга.
LiveБарчаси