Ироқнинг Бобил вилоятига ҳаво ҳужуми уюштирилди 

Олам

image

Ироқнинг Бобил вилоятидаги “Ҳашд аш-Шаби” (Халқ сафарбарлик кучлари) штаб-квартирасига ҳаво ҳужуми уюштирилди. Бу ҳақда “Al Mayadeen”  телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, Бағдод жанубидаги Калсу ҳарбий базасида кучли портлаш содир бўлган. Объектдан Ироқнинг “Ҳашд аш-Шаби” милиция ташкилоти фойдаланаётган эди.

“Reuters” манбаларининг айтишича, портлаш ҳаво ҳужуми оқибатида содир бўлган. Ҳарбий базага ким ҳужум қилгани номаълум. Нишон “Ҳашд аш-Шаби” ташкилотининг қароргоҳи бўлган. 

Нашр суҳбатдошининг таъкидлашича, ҳеч ким ҳалок бўлмаган, аммо моддий зарар кўрилган. AFP телеканали эса бир киши ҳалок бўлгани, саккиз киши яраланганини хабар қилди. 

“Ҳашд аш-Шаби”нинг бўлинмалари Ироқдаги Америка қўшинларига ҳужумда иштирок этган. АҚШ ҳужумга алоқадорлигини рад этди. АҚШ Марказий қўмондонлиги X ижтимоий тармоғида АҚШ қўшинларининг Ироқдаги ҳаво ҳужумида иштирок этгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Маълумот учун, "Ҳашд аш-Шаби” ташкилоти Эронга яқин қуролли гуруҳлар уюшмаси сифатида пайдо бўлган. Ироқ расмийлари кейинчалик уларни расмий хавфсизлик кучлари сифатида тан олди. Ташкилот бўлинмалари Ғазо секторидаги урушда фаластинликларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир неча ой давомида Ироқдаги АҚШ қўшинларини ракеталар ва учувчисиз самолётлар билан нишонга олган.  Босқинлар февраль ойида тўхтаган. Қўшма Штатлар январь ва февраль ойларида Ироқдаги нишонларга зарба берган. Бунга жавобан Бағдод чет эл ҳарбий кучларини мамлакатдан олиб чиқишга қарор қилганди.

Мадина Отабоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ироқ Бобил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг