Ироқ МТЖ ҳужумчиси фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиради
Спорт
−
28 июл 1659 1 дақиқа
Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси яқин кунларда яна бир Ироқ терма жамоаси футболчиси Айман Ҳуссайнни ўз сафига қўшиб олиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Iraq Football Podcast” хабар берди.
Маълумотларга кўра, 30 ёшли марказий ҳужумчи жорий йилнинг 30 июль куни Тошкентга келиб, “шерлар” билан шартнома имзолайди. Манбанинг таъкидлашича, Айман Ҳуссайн “Пахтакор” билан йилига 1 миллион АҚШ долларлик ойлик маош ва 1+1 кўринишидаги шартнома шартлари бўйича келишиб олган.
Айман Ҳуссайн фаолияти давомида “Ал-Нафт”, “Ал-Шорта”, “Умм-Салал”, “Ал-Жазира”, “Ал-Вакра” ва “Ал-Карма” клублари шарафини ҳимоя қилган.
Маълумот учун, ироқлик футболчи миллий терма жамоа сафида 107 та учрашувда майдонга тушиб, 29 та гол урган.
Live
Барчаси