Ироқлик тадбиркорлар делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди
Бизнес
−
13 январ 18557 1 дақиқа
Бугун, 13 январь куни Ироқ Савдо вазири Асир Довуд Салмон ал-Ғурайрий бошчилигида 150 га яқин йирик бизнес вакилларидан иборат делегация Ўзбекистон билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида амалий ташриф билан Тошкентга келди.
.jpg)
Савдо-саноат палатаси ҳамда мамлакатимизнинг Кувайтдаги элчихонаси ташаббуси билан ташкил этилган бу ташрифнинг асосий мақсади – қурилиш, электротехника, фармацевтика, озиқ-овқат, мебел, автосаноат соҳасидаги корхоналар фаолиятини бевосита ўрганиш, маҳсулот сифати ҳамда ишлаб чиқариш салоҳиятини таҳлил қилишдир.

.jpg)
Бизнес вакиллари ишлаб чиқариш жараёнлари билан жонли танишиши, объектларни жойида кўриши ва реал имкониятларни баҳолаши учун пойтахтнинг турли нуқталаридаги йирик компанияларга экскурсия ташкил этилди.
.jpg)
(1).jpg)
Делегация 16 январга қадар Ўзбекистонда бўлади.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август