Ироқдаги ракета ҳужумини ким уюштиргани аниқ бўлди
Олам
−
14 Март 2022
26953Аввалроқ, кеча, 13 март куни тунда Ироқ Курдистони маркази, мамлакат шимолидаги Арбил шаҳрида жойлашган АҚШ консуллиги яқинига ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабар бергандик.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ушбу ракета ҳужуми учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнотига кўра, зарбалар нишони Исроил разведкаси “Моссад”нинг иккита маркази бўлган.
“Кеча тунда сионистик фитналарининг стратегик маркази Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси томонидан кучли ракета остида қолди. Биз жиноятчи сионистик режимни яна бир бор огоҳлантирамизки, душманлик ҳаракатларининг такрорланиши кескин, қатъий ва бузғунчи жавобларга сабаб бўлади”, дейилади Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнотида.
“Курдистон-24” телеканали ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб, жами 12 баллистик ракета учирилганини аниқлаган.