Ироқдаги АҚШ консулхонаси яқинида ракеталар портлади (видео)

Олам

image

Бугун, 13 март куни тунда Ироқ Курдистони маркази, мамлакат шимолидаги Арбил шаҳрида жойлашганАҚШ консуллиги яқинига ракета ҳужуми уюштирилди. Бу ҳақда “Shafaq News” Ироқ хавфсизлик хизматидаги манбага таяниб, хабар берди.

“Эрбилдаги Салоҳиддин даҳасидаги АҚШ консуллиги ва “Курдистон 24” телеканали жойлашган ҳудудга ракеталар тушди. Портлаш оқибатида “Курдистон 24” телеканали биносига моддий зарар етган”, деган манба.

Ироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳодисада ҳеч ким ҳалок бўлмаганини айтди.

“Rudaw” телеканалининг курд аксилтеррор агентлигига таяниб хабар беришича, Эрбил Ироқ ташқарисидан ҳужумга учраган. 12 та ракета учирилгани хабар қилинган. Ғарб матбуотининг америкалик расмийга таяниб хабар беришича, Эрбил ҳудудини ўққа тутиш Эрон ҳудудидан амалга оширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

334

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг