Ироқда тартибсизлик. Эрон консуллигига ҳужум вақтида 12 киши ҳалок бўлди

Олам 1497
image

Кеча, 3 ноябрь куни Ироқнинг Карбало шаҳрида жойлашган Эрон Ислом Республикаси консуллигига намойишчилар бостириб киришга уринди. Унда 12 киши ҳалок бўлди ва бир неча киши жароҳатланди. 

Ироқнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бугун эълон қилган баёнотида, якшанба куни кечқурун Карбало вилоятида содир бўлган воқеаларни ўз кузатув гуруҳлари орқали кузатганини айтди. Кучлар ва намойишчилар Эрон консулхонасига киришга уринганларида, уларга хавфсизлик кучлари томонидан ўқ узилган. 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссия ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олганлар сони орти бораётганини қоралади. Комиссия хавфсизлик кучларини тўқнашувлар мезонларига ва ўқдан фойдаланмаслик қоидаларига тўлиқ риоя қилишга ва намойишчиларга тўғридан-тўғри ўқ узган одамларни тергов учун юборишга чақирди. 

Комиссия барча намойишчиларни намойишлар учун мўлжалланган жойларда қолишга ва тинч намойишларни давом эттиришга ва дипломатик биноларга хавф солмасликка чақирмоқда. “Чунки бу Ироқ учун мажбурий бўлган халқаро шартномаларнинг бузилиши ҳисобланади ва биз барча томонларни узоқроқ туришга чақирамиз”, дейилади комиссия баёнотида. 

Бугун, 4 ноябрь куни эрта тонгда хавфсизлик кучлари Эроннинг Кəрбало шаҳридаги консуллиги олдида намойишларни бостиришди. 

Ўнлаб намойишчилар консулликни ўраб олишди, Эрон байроғини туширдилар, унинг ўрнига Ироқ байроғини кўтаришди ва бино атрофидаги бетон блокларга ўт қўйишди, дейилади хабарларда. 

Асосан шиалар яшайдиган бир қатор шаҳарларда, шу жумладан Бағдодда намойишчилар талабларини қондириш учун суд, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларга, сиёсий партияларга ва ҳокимият кучларига босимни кучайтириш мақсадида бугун ҳукумат идоралари умумий иш ташлашни бошладилар.  

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 37
Рейтинг: 2.9
t
×