Ироқда ал-Бағдодийнинг “меросхўри” қўлга олинди
Олам
−
21 Май 2020
7267Ироқ разведкаси ИШИД террорчиларидан бири Абдул Носир Кирдашнинг ҳибсга олинганини маълум қилди. Бу ҳақда “Sky News Arabia” хабар бермоқда.
Агентликнинг маълум қилишича, айнан у террорчилик ташкилотининг собиқ раҳбарининг меросхўри ҳисобланган.
Маълумот учун, 2019 йил октябрь ойида ал-Бағдодий махсус операция пайтида йўқ қилинганлиги маълум қилинган эди.
Бунга қадар АҚШ оммавий ахборот воситалари махсус операция ўтказилгани, унда террорчилик ташкилоти раҳбари “ишончли” тарзда йўқ қилингани ҳақида бир неча бор хабар берган эди.
Ал Бағдодийни йўқ қилиш иши билан Пентагон қўшма махсус операциялар қўмондонлиги вакиллари шуғулланишган. Улар Ироқ томонидан тақдим этилган разведка маълумотларига асосан ҳаракатланишган. Оқибатда ИШИД собиқ раҳбари Идлибда яшириниб юргани маълум бўлган эди.
LiveБарчаси