Ирода Тўлаганова Теннис федерациясида масъул лавозимга тайинланди

Спорт 3034
image

Бугун, 8 февраль куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон теннис федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчонов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Комилжон Худойберганов, Ўзбекистон теннис федерацияси мутасаддилари иштирок этди. бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати хабар берди.

Конференция кун тартибидан федерацияга бош котиб сайлаш масаласи бўлган. Шуни инобатга олган ҳолда йиғилиш иштирокчиларга ўзбек теннисининг ёрқин вакилларидан бири, бугунги кунда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сардори сифатида фаолият олиб бораётган Ирода Тўлаганова номзоди илгари сурилган. Йиғилиш иштирокчилари бир овоздан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашган. Шу тариқа, Ирода Тўлаганова Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби лавозимига сайланган.

Маълумот учун, Ирода Тўлаганова 1982 йилнинг 7 январида таваллуд топган. Теннисчилик фаолияти давомида яккалик баҳсларида 3 та WTF, 3 та ITF турнирларида ғалаба қозонган. Жаҳон рейтингида 16-ўрингача кўтарилган. "Ўзбекистон ифтиҳори" фахрий унвони, "Шуҳрат" медали соҳибаси.

Конференция давомида бунгача федерацияда 20 йилдан ортиқ вақт давомида бош котиб сифатида фаолият олиб борган Игорь Шепелевга миннатдорчилик билдирилган ва ўзбек тенниси ривожи йўлида амалга оширган ишлари алоҳида қайд этилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 29
Рейтинг: 1.9
Будьте в курсе событий!
×
×