Ирландияда меҳмонхона қурилаётган жойдан одам скелетлари топилди

Олам

image

Ирландиянинг Дублин шаҳри марказидаги янги меҳмонхона қурилишида минг йиллик тарихга эга қабрлар топилди. Бу ҳақда “The Journal” нашри хабар берди.

Ўрта асрларга оид 100 га яқин скелет қолдиқлари Капел кўчаси атрофида бир вақтлар Сент-Мэри аббатлиги жойлашган ҳудудда топилган. Қолдиқлардан камида иккитаси ХI аср бошларига тегишли, деб тахмин қилинмоқда. Шунингдек, қазилмалар натижасида 1600-йилларга оид биноларнинг пойдевори ҳам топилган. 

Courtney Deery Heritage Consultancy (CDHC) қазилмалар консалтинги директори Эдмонд O’Донован Дублин лойиҳаси ҳозирги кунга қадар унинг энг катта ва энг мураккаб лойиҳаси эканлигини айтди. 

“Ўз вақтида Сент-Мэри Ирландиянинг энг катта ва энг бой ўрта аср аббатлиги эди”, деди у.

Қазилмада “Голландиялик биллиес” деб номланувчи уйнинг қисмлари ҳам топилган. У 1690 йилда Бойн жангидан сўнг Дублинга келган кўчманчилар томонидан тахминан 1700 йилда қурилган.

Скелет қолдиқлари Миллий Ёдгорликлар Хизматига топширилиши, объектни текшириш пайтида топилган бошқа тузилмалар эса янги меҳмонхона мажмуаси лойиҳасига киритилиши режалаштирилмоқда.

Маълумот учун, ушбу меҳмонхона мажмуаси 2024 йилнинг биринчи ярмида очилиши кутиляпти. Унинг қазилма ишлари олиб борилаётган бу ҳудудда бир қатор янги овқатланиш шохобчалари ва бар очилиши режалаштирилган.

Севара Ҳусниддинова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

меҳмонхона Ирландия одам скелетлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг