iPhone'га эмас, ақл-идрокка таянинг – Apple

Технология

image

Apple компанияси iPhone'нинг навбатдаги энг қиммат бўлиши кутилаётган авлодини сотувга чиқариш арафасида харидорларни iPhone'дан фойдаланиш ва хавфсизлик қоидалари билан таништирди. Компания бу ҳақда ўзининг расмий ёрдам бўлимига баёнот жойлади.

QALAMPIR.UZ'да ушбу қоидаларнинг энг муҳумлари билан танишишингиз мумкин:
• Агар сиз iPhone ёки батареяга зарар етган, деб гумон қилсангиз, iPhone`дан фойдаланишни тўхтатинг. Чунки бу ҳаддан ташқари қизиб кетиш ёки шикастланишга олиб келиши мумкин.

• Ҳаддан ташқари қизиб кетган iPhone батареясига зарар етмаслиги учун фақат малакали мутахассис таъмирлаши керак.

• iPhone 7 ва ундан кейинги версиялардаги яқинлик сенсорида, TrueDepth камера тизими ва LiDAR сканерида бир ёки бир нечта лазер мавжуд. Агар қурилма шикастланган ёки нотўғри ишлаётган бўлса, ушбу лазер тизимлари хавфсизлик нуқтаи назаридан ўчириб қўйилиши мумкин. Агар сиз iPhone`да лазер тизими ўчирилганлиги ҳақида билдиришнома олсангиз, компания ёки Apple ваколатли хизмат кўрсатувчи провайдерига мурожаат қилишингиз керак.

• Баъзи ҳолларда iPhone`дан фойдаланиш сизни чалғитиши ва хавфли вазиятга дуч қилиши мумкин. Масалан, велосипед ҳайдашда қулоқчинлардан фойдаланманг ва машина ҳайдаш пайтида матнли хабар ёзманг.

• Хариталар маълумотлар хизматига боғлиқ. Бундай хизматлар ўзгариши мумкин ва улар барча мамлакатлар ёки ҳудудларда мавжуд эмас. Натижада хариталар ва жойлашувга асосланган маълумотлар нотўғри кўрсатилади ёки бутунлай мавжуд бўлмайди. Хариталарда тақдим этилган маълумотларни реаллик билан солиштиринг. Керакли манзилни аниқлашда ақл-идрокка таянинг.

Эслатиб ўтамиз, узоқ кутилган iPhone 15 смартфони 13 сентябрда намойиш қилиниши мумкин. Олдиндан буюртмалар катта эҳтимол билан 15 сентябрдан, сотувлар эса 22 сентябрдан бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

iPhone хавфсизлик Apple iPhone 15

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг