iPhone 15'да қандай ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда?
Технология
−
20 Январь 2023
9229Apple 2022 йил сентябрь ойида iPhone 14, iPhone 14 Pro ва 14 Pro Мах моделларини чиқарганидан 4 ой ўтиб, тармоқларда iPhone 15 ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди. Хусусан, “MacRumors” платформасида ҳам бу ҳақда хабар берилди.
Қайд этилишича, iPhone 15 тақдим этилишига ҳали кўп ойлар бор, лекин Аpple компаниясига кўплаб етказиб берувчилар жалб қилинганлиги сабабли iPhone’нинг кейинги моделлари ҳақида сир сақлаш қийин бўлмоқда. iPhone 15 серияси ҳам iPhone 14 моделлари каби тўртта ўлчамда, иккита 6,1 дюймли ва иккита 6,7 дюймли смартфонлар бўлиши кутилмоқда. Ҳар бир ўлчамдан бири стандарт iPhone 15 моделида, қолган иккитаси эса қимматроқ бўлган “Pro” моделида бўлади. iPhone 14'да бўлгани каби, баъзи энг яхши хусусиятлар iPhone 15 Pro моделлари учун ҳам сақланади.
Хабарларга кўра, Аpple iPhone 15'нинг “Pro Max” версиясини янги “Ultrа” моделига алмаштириши мумкин. Бунга 2022 йилда компания Apple Watch Ultra’ни тақдим этгани ва М1’нинг энг юқори версияси учун ҳам “Ultra” номи қўйилгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Шунингдек, Apple iPhone 15 қурилмаларидаги Lightning портини USB-C портига алмаштиришни ҳам кўриб чиқмоқда. Бунга Европада қабул қилинаётган янги қоидалар сабаб бўлмоқда. Ушбу қоидалар Apple’дан Европада USB-C портлари билан iPhone ишлаб чиқаришни талаб қилади, шунинг учун Аpplе бутун дунё бўйлаб дизайн алмашинувини амалга ошириши ёки Eвропада сотиладиган махсус iPhone’ларни ишлаб чиқиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқи 2024 йилнинг 28 декабрини минтақадаги барча электрон қурилмалар учун умумий қувватлантирувчи кабелни қабул қилишнинг сўнгги муддати этиб белгилаган эди.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси