iPhone 13 Pro смартфонларининг суратлари тарқалди

Технология 6815
image

Ижтимоий тармоқларда iPhone 13 Pro смартфонларининг иккита янги — кулранг ва бинафша рангдаги юқори сифатли суратлари тарқалди.  

Бу ҳақиқий смартфонлар ёки уларнинг аниқ макети экани ҳақида тасдиқланган маълумотлар йўқ. Бироқ, маълумки, узоқ вақтдан бери смартфонлар блогерлар орасида тарқалиб келади, чунки аксессуар ишлаб чиқарувчилар улар учун ғилофлар яратади. 

Фотосуратларга қараганда, iPhone 13 Pro’нинг асосий совғаси уларда қувватлантирувчи қурилма учун улагичнинг йўқлиги. Фотосуратдан аниқ кўриниб турибдики, смартфонларнинг пастки қисмида, Ligthning улагичи бўлган жойда ҳозирда иккита кичик магнитли контакт мавжуд. 

Маълумот ўрнида, iPhone 13 Pro линиясининг расмий тақдимоти шу йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Apple iPhone 13 ни топиш қийин бўлган маҳсулот бўлишидан огоҳлантирган. 

Аввалроқ, Хитойнинг Чжэнчжоу шаҳридаги Foxconn компанияси томонидан бошқариладиган дунёдаги энг йирик iPhone йиғиш заводи шаҳардаги сув тошқини ортидан ходимлар танқислигига дуч келаётгани ҳақида хабар бергандик. Бу эса янги смартфонларнинг чиқарилишига таъсир қилиши мумкин.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 187
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×