iPhone 13 қачон оммага намойиш этилиши маълум бўлди 

Технология

image
Xiaomi илк бор жаҳон бозорида Apple’ни ортда қолдирди  north_east

Xiaomi илк бор жаҳон бозорида Apple’ни ортда қолдирди 

Apple компанияси жорий йилда янги авлод смартфонларини чиқариш учун одатий жадвалига қайтади. Бу ҳақда “LeaksApplePro” компаниядаги манбасига асосланиб хабар бермоқда.  

Манбага кўра, тақдимот 14 сентябрга режалаштирилган. iPhone 13 га олдиндан буюртма бериш 17 сентябрдан бошланади ва 24 сентябрдан айрим мамлакатларга етказиб бериш старт олади. 

Таъкидланишича, АҚШнинг ҳар бешинчи аҳолиси ушбу номдаги “13” рақамидан қўрққани сабабли iPhone’нинг кейинги авлодини сотиб олишдан воз кечишга тайёр. 

Маълумот ўрнида, Apple iPhone 12 mini смартфони яхши сотилмагани сабабли, уни ишлаб чиқаришни тўхтатгани ҳақида хабар берган. 

Аввалроқ, Хитойнинг техника ишлаб чиқарувчи компанияси Xiaomi биринчи марта жаҳон телефон бозорида иккинчи ўринни эгаллаб, Apple’ни ортда қолдиргани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

iPhone Apple

Баҳолаганлар

347

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг