Иордания ОАВда қироллик жанжалини ёритиш тақиқланди

Олам

image
0:00
0:00
download

Иордания давлат прокурори кеча, 6 апрель куни барча оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда қирол Абдулла ва унинг укаси шаҳзода Ҳамза ўртасидаги зиддиятларни нашр этилишини тақиқлади. Бу ҳақида “Petra ”давлат агентлиги хабар бермоқда.

Аввалроқ Иорданияда подшоҳни ағдаришда гумонланган 20 киши ҳибсга олинган эди. Улар орасида ҳукмрон сулола аъзоси Шариф Ҳасан бин Зоид, подшоҳнинг собиқ маслаҳатчиси, Молия вазири Бассем Авадаллу ҳам бўлган.

Шаҳзода Ҳамза уни уй қамоғига олингани ҳамда телефон ва интердан маҳрум қилинганини айтган.

Шунингдек, у ҳеч қандай “чет эл фитнаси”га алоқадор эмаслигини айтиб, расмийларнинг ишини танқид қилганди. 

Маьлумот ўрнида, 40 ёшли Ҳамза бин Ҳусайн марҳум подшоҳ Ҳусайн ибн Талалнинг ўғли ва амалдаги монарх Абдуллоҳ II нинг ўгай укаси ҳисобланади. У 2004 йилда валиаҳд шаҳзода унвонидан маҳрум қилинган. Ҳозир 26 ёшли Ҳусайн ибн Абдуллоҳ валиаҳд шаҳзода ҳисобланади.

 

Юлдуз Абдурашидова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг