Инвестициялар вазирлиги масъуллари давлат тузилмаларида раҳбарлик лавозимларига тайинланди

Жамият 6766
image

Ўзбекистон Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг бир қатор таркибий бўлинмалари масъуллари турли ташкилотларда янги лавозимларга тайинланди.

Ижтимоий соҳа ва фармацевтика саноати бошқармаси бошлиғи Улуғбек Абдувалиевич Эгамов Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Енгил ва электр саноати бошқармаси бошлиғи Мирмуҳсин Мирсодиқович Султонов “Ўзтекстилсаноат” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Геология, тоғ-кон саноати, металлургия, машинасозлик ва қурилиш материаллари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бунёд Бахтиёрович Эгамбердиев Ўзбекистон Республикасининг Индонезия Республикасидаги элчихонасининг савдо-иқтисодий ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорлик қилиш бош бошқармаси бошлиғи Шоҳжаҳон Шокирович Жумаев Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Кеча, 1 июнь куни Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов вазирлик жамоаси билан бўлиб ўтган учрашув чоғида юқоридаги раҳбарларнинг янги лавозимларга тайинланганлари билан самимий табриклаган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 153
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×