Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 январдаги қарори билан Олимхон Бакиевич Рустамов Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Олимжон Рустамов Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Ундан олдин Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Навоий кон-металлургия комбинати” ДК ҳамда бошқа идора ва ташкилотларда раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган.

Олимжон Рустамов янги лавозимида инвестицияларни жалб қилиш, инвестиция лойиҳалари амалга оширилишнинг самарали мониторингини олиб бориш, ривожланиш давлат дастурлари ва инвестиция дастурлари, шу жумладан ҳудудий инвестиция дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этиш ҳамда Республика вилоятлари ва эркин иқтисодий зоналарини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга масъул бўлади.

Шунингдек, Олимжон Рустамов вазифаларига ижтимоий соҳа, туризм ва қурилиш материаллари тармоғининг соҳавий ривожланишини мувофиқлаштириш масалалари киради.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг