Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ходими 10 минг доллар олаётганда ушланди (видео)
3-саҳифа
−
05 Январь
9980Самарқандда “Америка” ваъдаси билан одамларни чув туширган “уддабуронлар” қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Билдирилишича, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ходими мавқеидан фойдаланган ҳолда одамларга АҚШ элчихонасидаги танишлари орқали виза расмийлаштириб, Қўшма Штатларга юбориш ҳақида ёлғон ваъдалар берган. Шу йўл билан фуқароларни чув тушириб келган. Жумладан, вазирлик ходими Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқародан виза олиб бериш эвазига 14 минг АҚШ доллари талаб қилган. Аммо ушбу пулларнинг 10 минг долларини олдиндан олаётган вақтида ушланган.
Шунингдек, 1999 йилда Оқдарё туманида туғилган, ҳозирда Америка Қўшма Штатларида яшовчи, муқаддам судланган шахс ҳам Мексика орқали Қўшма Штатларга ишга юбориш ваъдаси билан ноқонуний пул топишга уринган. У бунда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида ўқийдиган қариндоши билан тил бириктирган. Улар фуқародан ушбу хизмат учун 16 минг АҚШ доллари талаб қилган. Институт талабаси ушбу пулларнинг 10 минг долларини олаётган вақтда Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.
Маълумот учун, ҳозирда Қўшма Штатларда яшаётган оқдарёлик шахс муқаддам ҳам 4 нафар фуқарони Америкага ишга юборишни ваъда қилиб, 41 минг 600 АҚШ доллари олган ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Оқдарё туманида АҚШга ишга юборишни ваъдаси билан 20 минг доллар талаб қилган шахслар олдиндан 15 минг доллар сўраб, олган вақтида қўлга олинганди.
LiveБарчаси