Интиҳо яқин: Европарламент Brexit`ни маъқуллади

Олам 1979
image

Европа парламенти Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши тўғрисидаги келишувни маъқуллади. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.

Ҳужжатни ёқлаб 621 нафар депутат овоз берди, 49 нафар депутат унга қарши чиқди ва 13 нафари бетарафликни сақлади.

Brexit лойиҳаси 30 январь, куни ЕИ кенгашида кўриб чиқилади, 31 январь, жума куни эса Буюк Британия расман Европа Иттифоқи таркибидан чиққанини эълон қилиши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 24 январда Brexit ҳақидаги қонун лойиҳаси 3 киши томноидан тасдиқланганди. Европа кенгаши раиси Шарль Мишель ва Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Брюсселда келишувни имзолаганди. Шу куни Британия қироличаси Елизавета II ва Бош вазир Борис Жонсон ҳам Brexit ҳақидаги қонун лойиҳасини тасдиқлаганди.

Маълумот учун, Британия учун ЕИдан чиқиш 2010 йилда асосий сиёсий мақсад бўлиб улгурганди. 2016 йилда ўтказилган референдумда Иттифоқдан чиқиш тарафдорлари кўп экани маълум бўлди. Brexit туфайли Британиянинг икки Бош вазири муддатидан аввал лавозимини тарк этди. Булар, Brexit жараёни бошланганда ҳукумат раҳбари бўлган Дэвид Кэмерон ва ундан кейин келган Тереза Мэй.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 66
Рейтинг: 3
t
×