Интерпол Ўзбекистонда халқаро қидирувдаги чет элликни ушлади
3-саҳифа
−
09 Август 2022
13054Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан халқаро қидирувда бўлган чет эл фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Тезкор қидирув тадбирлари ўтказиш чоғида Интерпол ММБ ходимлари Қирғизистонда халқаро қидирувга берилган чет эллик фуқарони ушлашга муваффақ бўлган. Жиноятчи қирғизистонлик ҳамкасблар томонидан расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш ва контрабандага шериклик айблови билан қидирувда бўлган. Шу муносабат билан жиноят ҳаракатларининг оғирлигини ҳисобга олиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.
Бишкекдаги Интерпол вакилларига қидирувдаги шахс Қирғизистонга кейинги жиноий жавобгарликка тортиш учун экстардиция қилинишидан олдин ҳибсга олингани ҳақида маълум қилинган.
Ҳозирда қўлга олинган шахсни Қирғизистон Республикасига экстрадиция қилиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан кўриб чиқилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь