Интернетда тошкентликларни сўккан қиз 10 суткага қамалди

3-саҳифа

image

Интернетда тошкентликларни ҳақоратлаган 25 ёшли қиз 10 суткага қамалди. QALAMPIR.UZ суд қарори билан танишди.

Қарорга кўра, жорий йил 4 февраль куни 2000 йил Сурхондарё вилоятида туғилган, “ISFT” институтининг 3-босқич талабаси Х.Н. нинг Instagram ва Telegram ижтимоий тармоқларида Тошкент шаҳри аҳолисини турли хил уятли сўзлар билан ҳақорат қилган видеоси тарқалган. 

Бугун, 10 февраль куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносида унга нисбатан маъмурий иш кўрилган. Судда Н.Х. айбига иқрорлик билдириб, 5 февраль куни тарқалган видео аслида бир ой олдин унинг Instagram саҳифасининг ҳикоялар бўлимига жойланганини билдирган. 

Суд Н.Х. ни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топиб, унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоятликларни ҳақорат қилган қиз 15 суткага қамалганди. Мазкур ҳолат жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида кўриб чиқилган. Ҳуқуқбузарга нисбатан суд раиси томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган ва ушбу моддага асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

сўккан қиз ҳақоратлаган

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар