“Интер” ва “Ювентус” Элдор Шомуродов учун курашмоқда
Спорт
−
01 Июль 2021
30919“Женоа” клуби ҳужумчиси, ўзбекистонлик Элдор Шомуродовнинг хизматларига Италиянинг бир қатор гранд клублари қизиқиш билдирмоқда. Улар орасида “Ювентус” ва “Интер” асосий даъвогарлардир. Бу ҳақда “Tuttojuve” нашри хабар тарқатди.
“Селекция ишлари бўйича дунёнинг энг яхши клубларидан бири бўлган “Кекса Синьора” А сериянинг юлдуз футболчиларининг эмас, балки 25 ёшли “Женоа” ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ҳужумчиси Элдор Шомуродов трансферига асосий эътиборини қаратган.
“Интер” эса Шомуродовни жамоага олиб келиш учун иқтидорли футболчиси — Себастиано Эспоситони ҳам трансфер суммаларига бонус сифатида қўшиб бермоқчи ва шу тариқа “зебралар”дан ўзиб кетишни мақсад қилган”, дейилади хабарда.
“Интер” ҳам, “Юве” ҳам тўртинчи ҳужумчи сифатида қаралаётган Шомуродовни сотиб олиш учун жиддий рақобатга киришган.
Маълумот учун, Шомуродов ўтган мавсумда Италия А сериясида 16 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ва битта голли узатмани амалга оширган.
Ҳумоюн Орипов
LiveБарчаси