Институт ер майдони Тошкент шаҳар ҳокимлигига берилади
Жамият
−
27 Декабрь 2019
9189Фанлар Академиясига қарашли Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш технологияси илмий-тадқиқот институтининг 58,36 гектар ер майдони Тошкент шаҳар ҳокимлигига ажратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасида келтириб ўтилди.
Қарор лойиҳасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг бир қатор илмий-тадқиқот муассасаларини кўчириш, олимлар эҳтиёжи ва илм-фан ривожи учун зарур бўлган барча замонавий шарт-шароитларни яратиш, шунингдек шаҳарча ҳудудини кенгайтириб, институтлар учун бинолар, янги уй-жойлар, мактаб, мактабгача таълим муассасаси ва дам олиш масканларини қурилади.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг, Тошкент вилояти ҳокимлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг Олимлар шаҳарчасига Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясига қарашли Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш технологияси илмий-тадқиқот институтининг ер майдонини ажратиш тўғрисидаги таклифлари инобатга олинади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги тасдиқланган Бош режасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясига қарашли Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш технологияси илмий-тадқиқот институтининг тупроқ унимдорлиги 85,5 баллни ташкил этувчи 58,36 гектар ер майдони Тошкент шаҳар ҳокимлигига ажратилади.
Ердан фойдаланувчининг олиб қўйилган ер майдони ўрнига тенг миқдорда ер майдони ажратилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлигига ажратилаётган ер майдони қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасидаги ерлардан иборатлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 86 ва 87-моддаларига асосан ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарар ўрнини қоплаш ҳамда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш, ҳисобланган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари маблағларини Тошкент вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш, ажратилган ер майдонларидан қатъий равишда Бош лойиҳа режалари бўйича фойдаланиш вазифалари юклатилади.
Mаълумот учун, қарор лойиҳаси жорий йилнинг 26 декабрдан 7 январга қадар муҳокама қилинади. Шу муддат мобайнида лойиҳага ўзгартириш киритилиши ёки тасдиқланмаслиги мумкин.