Instagram ва Facebook рекламаларсиз тарифлар устида ишламоқда

Технология

image

Meta Facebook ва Instagram'нинг Европа Иттифоқидаги фойдаланувчилари учун рекламаси бўлмаган пуллик версияларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “The New York Times” нашри хабар берди.

Бунда Facebook ва Instagram обуналари учун пул тўлаган фойдаланувчилар рекламаларни кўрмаслик имкониятига эга бўлади. Шунга қарамай компания текин обунани ҳам чекламайди.  Бу Meta`га махфийлик билан боғлиқ муаммолар ва Европа Иттифоқининг бошқа текширувларидан халос бўлишга ёрдам бериши мумкин.

Иловаларнинг пуллик версиялари учун нарх қанча этиб белгиланиши ҳамда компания уларни қачон чиқариши ҳақида ҳозирча маълумот бермаган.

Маълумот учун, июль ойида Европа Иттифоқининг Олий суди Meta`га фойдаланувчилардан розилик олмаган тақдирда ўз платформаларида улар тўғрисида тўпланган маълумотларни тарқатишни тақиқлаб қўйди. Январь ойида эса компания Ирландия регуляторлари томонидан Facebook фойдаланувчиларини рекламаларни қабул қилишга мажбурлагани учун 390 миллион евро (423 миллион 500 минг АҚШ доллари) жаримага тортилган.

Эслатиб ўтамиз, Facebook платформасига эгалик қилувчи Meta корпорацияси Норвегияда махфийлик шартларини бузгани учун жорий йилнинг 14 август кунидан буён ҳар куни 100 минг доллардан жарима тўлайди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Facebook Instagram

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг