Instagram ва Facebook бутун дунё бўйлаб ишламай қолди 

Олам

image

Бугун, 5 март куни Meta компаниясига тегишли Facebook, Messenger ва Instagram тармоқларида бутун дунё бўйлаб узилишлар содир бўлди, ярим миллиондан ортиқ фойдаланувчи ижтимоий медиа иловаларига кира олмади.

Узилишлар бошқа йирик ижтимоий медиа иловаларига, жумладан TikTok, Snapchat ва YouTube видео платформасига ҳам таъсир кўрсатди.

Европа ва Осиё, шунингдек, АҚШда қайд этилган узилишлар бошланганидан деярли бир соатдан кейин ҳам ҳал этилмаган.

“Одамлар бизнинг хизматларимизга киришда муаммоларга дуч келаётганини биламиз. Биз ҳозир бу устида ишламоқдамиз”, деб ёзди Meta матбуот котиби Энди Стоун Х ижтимоий тармоғида.

Downdetector маълумотларига кўра, Facebook тармоғидаги узилишлар ҳақида 566,7 мингдан ортиқ хабар келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Facebook Instagram

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг