Инстаблогер Дониёр Қаюмов судда айбига иқрор бўлди (видео)
3-саҳифа
−
26 Май 2023
24198Инстаблогер Дониёр Қаюмовга ўз саҳифасида эълон қилган видеоларидан бирида аёлларга нисбатан зўравонликни тарғиб қилгани учун 6 млн сўм жарима жазоси тайинланди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ'га маълумот берди.
Аниқланишича, Дониёр Қаюмов шу йилнинг 20 февраль куни ўзининг шахсий Instagram саҳифасига аёлларга нисбатан тазйиқ, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи видеотасвирни жойлаган.
Суд мажлисида блогер ўз айбига иқрорлигини билдириб, мазкур видеони юклаб, 4-5 соат ўтганидан сўнг ўчириб юборганини айтган. Шунингдек, у видеони олишдан мақсад аёлларга тазйиқ ёки зўравонлик кўрсатиш эмаслигини ҳамда бу ҳолат бошқа қайтарилмаслигини билдирган.
Суд томонидан Дониёр Қаюмов Маъмурий жиноят тўғрисидаги кодекснинг 189-1-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан мазкур кодекснинг 33-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 (йигирма) баравари миқдорида, яъни 6 млн сўм жарима жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ блогер Бобур Мансуров томонидан қизларни масхара қилиб олинган нам салфеткалар рекламаси ҳақидаги видео қонунчиликка зид деб топилган эди. Блогернинг ушбу видеоси ўчиртирилган, унинг ўзи эса видеони намойиш қилишда хотин-қизларни камситиш мақсади бўлмаганини таъкидлаганди.
LiveБарчаси