Инсоният тақдири Хитой-АҚШ муносабатларига боғлиқ – Си Цзиньпин
Олам
−
16 Октябрь
7133Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Хитой-АҚШ муносабатлари дунёдаги энг муҳим икки томонлама муносабатлардан бири эканини, улар икки халқнинг фаровонлиги ва бутун инсониятнинг келажаги билан боғлиқлигини билдирди. Бу ҳақда у АҚШ-Хитой муносабатлари Миллий қўмитасининг анъанавий йиғилиши иштирокчиларига йўллаган табригида сўз очди.
Цзиньпинга кўра, Хитой ҳар доим икки мамлакат муносабатларини ҳурмат, тинч ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик тамойилларига асосланган ҳолда қуриб келган. Шунингдек, у Пекин ҳар доим Хитой ва Қўшма Штатлар ютуқларини бир-бирлари учун имконият деб билишини, иккала мамлакат бир-бирини ривожланишда қўллаб-қувватлаши кераклигини таъкидлаган.
“Хитой Қўшма Штатлар билан шерик ва дўст бўлишга тайёр, бу нафақат икки мамлакатга, балки бутун дунёга фойда келтиради", деб таъкидлади Хитой раҳбари.
Маълумот учун, АҚШ-Хитой муносабатлари Миллий қўмитаси 1966 йилда АҚШда олимлар, сиёсатчилар, диний арбоблар ва икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ўша пайтдаги жаҳон сиёсати доирасида қизиқиб кузатган тадбиркорлар томонидан ташкил этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари штаби раҳбари Лиза Франчетти 2027 йилгача Хитойга қарши эҳтимолий ҳарбий ҳаракатларга тайёргарлик кўриш режасини эълон қилган эди.
LiveБарчаси