АҚШ 2027 йилгача Хитой билан урушга тайёргарлик кўриш режасини эълон қилди
Олам
−
20 Сентябрь
4942АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари штаби раҳбари Лиза Франчетти 2027 йилгача Хитойга қарши эҳтимолий ҳарбий ҳаракатларга тайёргарлик кўриш режасини эълон қилди. Бу ҳақда “Fох News” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ҳужжатда Хитойнинг 2027 йилгача Тайванга бостириб кириш ҳақидаги тахминий режалари кўриб чиқилган. Америка ҳарбий-денгиз флоти учун Навигация режаси ҳарбий-денгиз кучларини қўллаб-қувватлаш ва стратегик технологик тараққиёт орқали Хитой Халқ озодлик армиясига қарши кучлироқ позицияга келтириш учун мўлжалланган.
“Ушбу Навигация режаси иккита стратегик мақсадга қаратилган: 2027 йилгача Хитой Халқ Республикаси билан уруш эҳтимолига тайёрлик ва денгиз флотининг узоқ муддатли устунлигини ошириш”, дейилади ҳисоботда.
Нашрга кўра, АҚШ Мудофаа вазирлиги ўтган йили “Ambitsion Dragon” ҳужжатида “агар Раис Си Цзиньпин Тайванни аннексия қилишда давом этса, Хитой Халқ озодлик армияси 2027 йилгача тайёрланади ва у 2030 йилгача Хитой аҳолиси сифатида ушбу амбицияларини амалга ошириш учун чоралар кўради” каби жумлаларни қайд этган.
Денгиз операцияларига адмирал Лиза Франкетти бошчилик қилиши белгиланган.
“Режа ўтмишдошимнинг Навигация режаси тўхтаган жойдан давом этади ва бизнинг флотимизнинг бошланғич тайёргарлигини ошириш ва майдонга кўпроқ тайёр ўйинчиларни қўйиш йўналишини белгилаб беради”, дейди у ўз баёнотида.
Маълумот учун, Тайвань 1949 йилда фуқаролар уруши тугаганидан кейин материк Хитойдан мустақиллигини эълон қилди. Қўшма Штатлар ва бошқа Ғарб давлатлари Тайванни қўллаб-қувватлайди, лекин унинг мустақиллигини расман тан олмайди. Тайвань суверен давлат сифатида Палау, Тувалу ва Белиз каби ўнга яқин давлат томонидан тан олинган. Тайвань БМТ аъзоси ҳам эмас. Хитой, агар керак бўлса, Тайванни ҳарбий куч билан ўз назоратига қайтаришга тайёр эканлигини бир неча бор таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хитойнинг АҚШдаги элчиси Хиэ Фенг АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатлардаги тўртта қизил чизиқ - Тайвань, демократия, инсон ҳуқуқлари ва Хитойнинг ривожланиш эркинлигини аниқ белгилаб берган ва Вашингтонни Пекин билан ҳазиллашмасликка чақирганди.
LiveБарчаси