Инсоф сари барака эканини халқимизга етказиш керак – Шавкат Мирзиёев
Жамият
−
14 Май 2021
7339Бугун, 14 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Тепақўрғон маҳалласи ҳаёти билан танишди.
Давлат раҳбари Олий Мажлисга Мурожаатномасида барча чора-тадбирлар маҳаллалар кесимида амалга оширилишини таъкидлаган эди. Мутасаддиларга ўз соҳаси бўйича маҳаллалардаги ҳолатни ўрганиш, “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб, уларни ривожлантириш вазифаси қўйилган.
Тепақўрғон маҳалласи ҳам шу тарзда обод қилинган. Бу ерда 30 та кўп қаватли уй бор, 6 минг 150 нафар аҳоли яшайди. Иккита 100 ўринли мактабгача таълим муассасаси, битта ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолият юритмоқда.
Маҳалладаги йўлаклар, дарахтзорлар обод қилинган. Болалар ўйингоҳлари ташкил этилиб, спорт қурилмалари ўрнатилган.
40 та кичик бизнес субъектида маҳаллий ёшлар ва аёллар ишламоқда. Яқинда бу ерда яна бир ишлаб чиқариш корхонаси - “Euroasia print” босмахонаси қуриб битказилди. Унда 60 дан ортиқ иш ўрни яратилди. Шавкат Мирзиёев ушбу корхонадаги иш жараёнини кўздан кечирди.
Шу ерда Тошкент шаҳрида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, иш ўринларини кўпайтириш режалари тақдимоти ўтказилди.
Маҳалла аҳли билан суҳбатда нуронийлар Рамазон ойи рўзасини шукроналик билан тутганини, юртимизга тинчлик-фаровонлик сўраб дуолар қилганини айтишди.
"Мана шу шукроналикни, инсоф сари барака эканини халқимизга, ёшларимизга етказиш керак. Ўз маҳаллангизда кўриб турибсизлар. Мана, интилса, қилса бўлар экан-ку. Бундай ўзгаришларнинг энг катта замини - юртимиздаги тинчлик-осойишталик. Бунинг қадрига етиб, ҳар бир маҳаллани мана шундай чиройли, тартибли қилишимиз зарур. Баландпарвоз гапсиз, меҳнатимиз билан халқимизни рози қилишимиз керак", деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари хорижий тилларни ўргатиш маркази фаолияти билан ҳам танишди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь