Иноуэ, сени нокаут қиламан – Муроджон Аҳмадалиев
Спорт
−
02 Октябрь
6477Ўзбекистонлик профессионал боксчи, собиқ WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев япониялик тўрт вазнда жаҳон чемпиони Наоя Иноуэга яна мурожаат йўллади.
Аҳмадалиев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали япониялик жаҳон чемпионини жангдан қочмасликка чақирди.
“Иноуэ, қочиб юришни бас қил! Мен ўз чемпионлик камарларимни соғиндим. Уларни қайтариб олиш вақти келди. Қачонгача мендан қўрқиб, қочиб юрасан? Менга манзилингни ташла! АҚШми, Япониями ёки бошқа давлат, очиғи менга бунинг фарқи йўқ. Чемпионлик камари учун исталган жойда жанг қилишга тайёрман. Мен сени нокаут эвазига мағлуб этаман”, дейди Аҳмадалиев.
Маълумот учун, 31 ёшли япониялик Наоя Иноуэ айни пайтда иккинчи энг енгил вазн тоифасида WBA,WBC, WBO ҳамда IBF камарлари соҳиби ҳисобланади. Муроджон Аҳмадалиев эса унинг WBA камари учун мажбурий даъвогар бўлиб турибди. Иноуэ 3 сентябрь куни австралиялик Ти Жей Дохени билан жанг қилиб, муддатидан олдин ғалаба қозонган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь