Инқироз ўз йўлига. Путин Россия қуролланишда давом этишини билдирди
Олам
−
10 Май 2020
11394Россия ҳар қандай шароитда ҳам у инқироз ёки бошқа ҳолат бўлдими қуролли кучларини ислоҳ қилишни ва такомиллаштиришни тўхтатмайди. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путиннинг ҳарбий олий таълим муассасалари битирувчиларига йўллаган табригида айтилган. Телеграмма Кремль сайтида эълон қилинди.
“Қуролли кучларни ривожлантириш ва такомиллаштиришда давом этамиз. Ҳар қандай шароитда ҳам барча турдаги қўшинларни мустаҳкамлаш бўйича режаларни амалга оширамиз. Уларни энг замонавий қурол ва техникалар билан, жумладан дунёда аналоги бўлмаган юқори аниқликка эга стратегик қуроллар, гипертовушли тизимлар, дронлар ва автоматлаштирилагн зарбдор комплекслар билан таъминлаймиз”, дейилади табрикда.
Путин ҳарбий таълимда интенсивликни ошириш муҳимлигини таъкидлади. Жумладан, Россия армияси ва флоти келажагини белгилаб берувчи энг юқори технологияларни қўллаган ҳолда қўққисдан текширув вақтида аскарларнинг ҳамкорликда ҳаракатланишининг янги шаклларини ишлаб чиқиш кераклиги қайд этилди.