Ингушетия муфтийси коронавирус қурбони бўлди
Олам
−
11 Апрель 2020
11435Россия Федерацияси таркибига кирувчи Ингушетия Республикаси муфтийси Абдураҳман Мартазанов COVID-19 коронавирус инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.
Муфтий кеча кечаси оғир аҳволда пневмония билан шифохонага ётқизилган. Дастлабки коронавирус тести мусбат натижа берган.
Ўз навбатида, Ингушетия кенгаши вакили Алимовнинг маълум қилишича, республика диний идораси аҳоли вакилларидан жаноза учун тўпланмасликни ва қоидаларга амал қилишни сўраган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирусга чалинганлар сони 13 584 нафарга етди. Уларнинг 106 нафари вафот этган ва 1045 нафари соғайган.
LiveБарчаси