Ўзбекистонда инфляцион хатарлар сақланиб қолмоқда – МБ
Жамият
−
08 Сентябрь 2022
7944Келгуси ойларда иқтисодий фаолликнинг янада ортиши ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида мавсумий пул тушумларининг кўпайиши ҳисобига ялпи талабнинг ўсиши, энергия таъминоти ва ички бозорда айрим маҳсулотлар таклифи билан боғлиқ инфляцион хатарлар сақланиб қолмоқда. Бу ҳақда Марказий банк Матбуот хизмати маълум қилди.
Июль-август ойларида нархларнинг йиллик ўсиш суръатларини мўътадиллашиши кузатилиб, ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичлардан баланд шаклланди. Шунингдек, иқтисодиётдаги инфляцион кутилмалар май ойида кузатилган юқори даражасига нисбатан пасайишига қармасдан, ҳамон 14-15 фоизни ташкил этмоқда.
Шу омилларни инобатга олиб, Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида сақлаб қолиш ҳақида қарор қабул қилган.
“Бу, ўз навбатида, миллий валютадаги активлар жозибадорлигини сақлаб қолиб, жамғариш ва кредит каналлари орқали монетар омиллар таъсирини юмшатишга хизмат қилади”, дейилади МБ хабарида.
Шунингдек, жорий йил давомида шаклланган базавий инфляциянинг ўсувчи тренди ҳам иқтисодиётда инфляцион хатарлар сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда. Йиллик базавий инфляция августда 12,4 фоизни ташкил этиб, унинг умумий инфляциядаги ҳиссаси 9,4 фоиз бандгача ошди.
LiveБарчаси